май 01, 2021 10:50 Asia/Tashkent
  • Ишидга алоқадор 100 га яқин ўзбекистонлик Ватанга қайтарилди

Суриянинг шимоли-шарқий ҳудуди масъуллари ИШИД террорчилик гуруҳига алоқадор 100 га яқин ўзбекистонликни мамлакат делегациясига топширди.

Суриянинг шимоли-шарқидаги расмийларнинг айтишича, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг делегацияси мамлакат фуқароларини қайтариш учун жума куни  Қамишли шаҳрига келган.

Хабарда айтилишича, ТИВ делегациясига Ўзбекистоннинг 100 га яқин фуқароси, шу жумладан 24 нафар аёллар ва 68 нафар болалар топширилган.

Ўзбекистон ва Россия ўз фуқароларини Суриядан ватанга қайтариш учун биргаликда иш олиб бораётган мамлакатлар қаторига киради.

Ҳозирга қадар 240 нафар ўзбек аёллари ва болалари Суриядан ватанига қайтарилган.

Ёрлиқ