май 06, 2021 09:57 Asia/Tashkent
  • Ташқи ишлар вазирининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби Юсуф Қобилжонов
    Ташқи ишлар вазирининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби Юсуф Қобилжонов

Ўзбекистон Республикасининг Афина шаҳридаги бош консулхонаси ёпилиб, Швеция қироллигида Ўзбекистон элчихонаси очилади.

Ташқи ишлар вазирининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби Юсуф Қобилжонов 5 май куни матбуот анжумани ўтказди.

Анжуманда 2021 йил биринчи чорагида вазирлик томонидан қилинган ишлар ҳақида маълумот берилди. Қобилжонов, шунингдек, аввалроқ Kun.uz томонидан вазирликка юборилган саволга ҳам жавоб бериб ўтди.

«Ҳақиқатан ҳам, Афина шаҳридаги Ўзбекистон бош консулхонани ёпиш ва Швеция қироллигида Ўзбекистон элчихонасини очиш тўғрисида қарор қабул қилинди. 2021 йил апрель ойида ушбу масала юзасидан Ўзбекистон президентининг тегишли қарори қабул қилинган.

Шунингдек, Греция билан доимий равишда дипломатик, савдо иқтисодий алоқаларни сақлаб қолиш ва ушбу мамлакат билан ҳамкорликни амалга ошириш Ўзбекистон Республикасининг Италиядаги элчихонаси зиммасига юклатилди», – деди ТИВ расмий вакили.

Ёрлиқ