май 10, 2021 10:14 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон президенти Назарбоев билан мулоқот қилди

Ўзбекистон Президенти ва Қозоғистон Миллий Хавфсизлик Олий Кенгаши Раиси телефон орқали суҳбатда ўзаро ҳамкорликни таъкидладилар.

Форс янгиликлар агентлигининг хабар беришича, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Миллий Хавфсизлик Олий Кенгаши раиси Нурсултон Назарбоев телефон орқали суҳбатда яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайити билан бир-бирларини табриклаб, икки мамлакат халқига тинчлик, тараққиёт ва фаровонлик тиладилар.

Ушбу суҳбатда Мирзиёев ва Назарбоев икки мамлакат халқлари ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик, ишонч ва шериклик илдизларини мустаҳкамлаш мақсадида ҳар томонлама ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини таъкидладилар.

Ҳозир Қозоғистон Ўзбекистоннинг энг йирик савдо шерикларидан биридир.

Қозоғистон 1992 йил 23 октябрда Ўзбекистон мустақиллигини тан олди ва шу куни икки мамлакат ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилди.

Ёрлиқ