Январ 13, 2022 16:17 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди
    Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди

Бугун Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқотида Марказий Осиёдаги вазиятни муҳокама қилди.

Телефон орқали суҳбатда Мирзиёев ва Путин  Ўзбекистон ва Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг жорий ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилган. Олий даражада ўтган учрашувда эришилган келишувлар муваффақиятли амалга оширилаётгани таъкидланган деб хабар қилмоқда Дарё сайти.

Турли даражалардаги делегацияларнинг ўзаро ташрифлари фаоллашган. 2021 йил якунларига кўра товар айирбошлаш ҳажми 33 фоизга ошган.

Томонлар Ўзбекистон ва Россия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишланган туркум тадбирлар ўтказиш муҳим эканини қайд этган.

Шунингдек, Қозоғистонда рўй берган воқеалар нуқтаи назаридан Марказий Осиёдаги вазият юзасидан ҳам фикр алмашилган. Қозоғистон раҳбарияти томонидан ушбу мамлакатда тинчлик ва осойишталикни тиклаш, вазиятни барқарорлаштириш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар қўллаб-қувватланган.

 

Ёрлиқ