Январ 15, 2022 11:00 Asia/Tashkent
  • “Туркистон ислом ҳаракати” нинг яна бир аъзоси Ўзбекистонга олиб келинди
    “Туркистон ислом ҳаракати” нинг яна бир аъзоси Ўзбекистонга олиб келинди

Ўзбекистон ҳудудида террорчилик жиноятларни содир этганлиги учун 23 йилдан буён қидирувда бўлган “У.С.” хорижда ушланиб, мамлакатгага олиб келинди.

1967 йил Ўзбекистон пойтахти -Тошкент вилоятида туғилган “У.С.” 1998 йилда Чеченистонда жанговар тайёргарликдан ўтиб, 1999 йилнинг 16 февраль куни Тошкент шаҳрида амалга оширилган қўпорувчилик ҳаракатларида иштирок этади ва ўша йилнинг март ойида айланма йўллар орқали хорижга чиқиб кетади деб хабар қилди Спутник сайти..

 “У.С.” иорданиялик Амир Хаттоб томонидан Чеченистонда ташкил этилган жангариларни тайёрлаш лагерларига “Туркистон ислом ҳаракати”* халқаро террорчилик ташкилотининг Ўзбекистондан бўлган аъзоларини жўнатиш билан ҳам шуғулланган.

“У.С.” 2001 йилнинг ноябр ойида бошқа шахснинг номига расмийлаштирилган сохта ҳужжатлар асосида МДҲга аъзо давлатлардан бирининг фуқаролигини олиб, ўша мамлакат ҳудудида яшириниб юрган.

Ўзбекистон ДХХнинг чет эл махсус хизматлари билан ҳамкорликда олиб борган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида “У.С.” ҳибсга олинди.

Ёрлиқ