июн 23, 2022 11:29 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон олтин-валюта захиралари қарийб $500 млнга камайган
    Ўзбекистон олтин-валюта захиралари қарийб $500 млнга камайган

Ўзбекистоннинг халқаро захиралари май ойида қарийб 500 млн долларга камайиб, 35,4 млрд долларни ташкил этди. Қимматбаҳо металларнинг физик ҳажми ошган бўлсада, хорижий валюта ва олтиндаги захиралар қиймати камайди.

1 июнь ҳолатига кўра Ўзбекистоннинг расмий захира активлари ўтган ойда 497,1 млн долларга камайган ҳолда 35,4 млрд долларни ташкил этганини Ўзбекистон Марказий банки хабар қилди.

Бу пасайиш асосан хориж валюта захираларининг 13,15 млрд долларгача қисқариши ҳисобига кузатилди, бунда йўқотишлар 354,9 млн долларга тенг бўлди.

Олтин заҳираларининг қиймати эса 21,18 млрд долларгача камайиб кетди, йўқотишлар эса 146,4 млн долларга етди. Шунга қарамасдан уларнинг физик ҳажми 0,3 млн трой унцияга (9,3 тонна) ошиб, 11,4 млн трой унцияга (тахминан 354,6 тонна) етди.

Ёрлиқ