июн 23, 2022 15:08 Asia/Tashkent
  • 2022- йилнинг 5 ойида Ўзбекистоннинг ташқи савдо ҳажми 20 миллиард долларга етди
    2022- йилнинг 5 ойида Ўзбекистоннинг ташқи савдо ҳажми 20 миллиард долларга етди

Ўзбекистон Статистика қўмитаси маълумотларига биноан, 2022-йилнинг сўнгги 5 ойида мамлакат ташқи савдоси 20 миллиард 500 миллион долларга етган.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистон Статистика қўмитаси  2022-йилнинг сўнгги 5 ойида мамлакат ташқи савдоси  20 миллиард 500 миллион доларни ташкил этганини маълум қилди.

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 2021-йилнинг шу даврга нисбатан 5,6  миллиард доларга ёки 37,4 фоизга ўсди. Айни пайтда савдо баланси тақчиллиги билан 3 миллиард  800 миллион доллар даражасидадир.

Шу даврда 11 миллиард  200  миллион долларлик маҳсулот ва 930 миллион долларлик хизматлар импорт қилинди. 7 миллиард   200  миллион долларлик маҳсулот ва 1 миллиард 100 миллион долларлик хизматлар экспорт қилинди.

2022-йилнинг 5 ойида Хитой, Россия, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Афғонистон ва Тожикистон товарлар ва хизматлар экспорти бўйича Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари ҳисобланади. Уларнинг экспорт умумий ҳажмидаги улуши 48,5 фоизга етди.

 

Ёрлиқ