сентябр 22, 2022 13:03 Asia/Tashkent
  • Владимир Норов Нью-Йоркда БМТ бош котиби Антонио Гутерриш билан мулоқот қилди
    Владимир Норов Нью-Йоркда БМТ бош котиби Антонио Гутерриш билан мулоқот қилди

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Владимир Норов Нью-Йоркда БМТ бош котиби Антонио Гутерриш билан учрашди.

БМТ  очиқлик ва ислоҳотлар сиёсатини амалга ошириш йўлида Ўзбекистонни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигини буташкилоти бош котиби Антонио Гутерриш Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов билан учрашув чоғида маълум қилди.

Нью-Йоркдаги БМТ бош қароргоҳида ўтказилган учрашувда, Антонио Гутерриш Ўзбекистон раҳбариятининг ортга қайтмас хусусиятга эга илғор кенг кўламли ўзгаришларни амалга оширишга бўлган сиёсий иродаси ва қатъиятини юқори баҳолади.

БМТБош котиби Ўзбекистон ва БМТ ўртасида жадал кенгайиб бораётган ҳамкорликни олқишлади.

"Ўзбекистон тинчлик, хавфсизлик, инсон ҳуқуқлари масалаларидан тортиб иқлим ва барқарор ривожланишгача бўлган барча соҳалардаги ишончли ҳамкоримиздир. Мамлакат БМТнинг кўп томонлама кун тартибини илгари суришда этакчи ўринни эгаллайди", - дейди Гутерриш.

Ўзбекистоннинг Орол денгизи қуриши оқибатларини юмшатиш, Оролбўйи аҳолисининг турмуш даражаси ва сифатини ошириш, минтақада замонавий уй-жойлар, ижтимоий ва саноат инфратузилмаси объектларини қуриш борасидаги саъй-ҳаракатлари БМТ томонидан юқори баҳоланиши маълум қилинди.

Ёрлиқ