сентябр 23, 2022 12:50 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 32,1 млрд АҚШ долларга етди
    Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 32,1 млрд АҚШ долларга етди

Жорий йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 32,1 млрд АҚШ долларига тенг бўлди.

Ўзбекистон статистика қўмитаси, бу кўрсаткич ўтган йил мос даври билан солиштирилганда қарийб 7 млрд АҚШ долларига ошганини эълон қилди. 

Ўзбекистон Ташқи савдо айланмасида экспорт ҳажми 12,7 млрд долларни ташкил қилди. Бунда, маҳсулотлар – 10,3 млрд, хизматлар – 2,4 млрд доллар.

Ўз навбатида, импорт ҳажми 19,4 млрд долларга тенг бўлди. Бунда, маҳсулотлар – 17,8 млрд, хизматлар – 1,6 млрд доллар.

Ёрлиқ