сентябр 23, 2022 13:22 Asia/Tashkent
  • Норов ва Азуле учрашувида Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
    Норов ва Азуле учрашувида Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон ТИВ раҳбари БМТ Бош ассамблеясининг 77-сессияси доирасида Бирлашган миллатлар ташкилоти Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНEСКО) бош директори билан учрашди.

БМТ Бош Ассамблкеясининг 77- сессиясида қатнашиш учун Нью-йркка сафра қилган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) бош директори Одри Азуле билан мулоқот қилди.

БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессияси доирасида мулоқот чоғида Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари батафсил муҳокама қилинди.

Режалаштирилган тадбирлар жадвали ва уларнинг ташкилий жиҳатлари бўйича фикр алмашилди.

Одри Азуле ЮНЕСКО Ўзбекистондаги ислоҳотлар ва ўзгаришлар сиёсатини қўллаб-қувватлаши ҳамда республиканинг халқаро ташаббусларни амалга оширишда ҳар томонлама ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

Ёрлиқ