декабр 21, 2017 18:09 Asia/Tashkent
  • Афғонистон Мудофаа вазирлиги
    Афғонистон Мудофаа вазирлиги

Афғонистон Мудофаа вазирлиги нотиғи бу мамлакат ҳудудларида ҳам ИШИД террорчи -такфирий гуруҳини мағлуб бўлаётгани ҳақида хабар берди.

Тасним ахборот агентлигининг хабар беришича, кеча Афғонистон Мудофаа вазирлиги нотиғи Давлат Вазирий  Кобулда бўлиб ўтган матбуот анжуманида  Афғонистон ҳудудларини ИШИД террорчи гуруҳининг базасига айлантириши тўғрисидаги Россия давлатининг изҳороти ва хавотирларинишга кўрсатган аксиламалида,  бу террорчи гуруҳ аъзолари  Афғонистонда террорчилик  база ташкил этиш кучига эга эмаслар деб айтди.

Афғонистон Мудофаа вазирлиги нотиғи шунингдек  афғон кучларини айни пайтда  бу мамлакат ҳудудларида ИШИД террорчи гуруҳини таг -тубидан  йўқ қилишаётганини қўшимча қилди.

Давлат Вазирийнинг айтишича, Афғонистоннинг ҳарбий  ва хавфсизлик кучларининг  ўтган 9 ой ичида террористларга қарши ўтказган амалиётлари жараёнида ИШИД террорчи  гуруҳининг 1628 нафар аъзолари улар жумласидан 63 нафар етакчилари ўлдирилган.

Афғонистон Мудофаа вазирлиги нотиғи ўз сўзларида  бу муддат ичида Толибон гуруҳининг 280 нафар раҳбарларини йўқ қилинганига тўхталиб, жорий йилнинг аввалиден бери  Толибон гуруҳининг 8 минг нафар аъзолари жароҳатлантирилиб, 1700 нафари қўлга олинган деб айтди.

Ёрлиқ

Шарҳ