Январ 17, 2018 19:17 Asia/Tashkent
  • Россия мухолифати сайлов тўғрисидаги қонунни ислоҳ этилишини талаб қилди
    Россия мухолифати сайлов тўғрисидаги қонунни ислоҳ этилишини талаб қилди

Алексей Навальний Россия сайлови тўғрисидаги қонун устидан Конституцион судга ўзининг шикоятномасини тақдим этди

Россия президенти сайловида иштирок этиш учун ўз номзодини кўрсатган Россия мухолифати раҳбарининг номзоди бундан бир қанча олдинроқ, Марказий сайлов комиссияси томонидан рад этилган эди. Шундан сўнг, у Россия конституцион судига мамлакат сайлови тўғрисидаги қонун устидан шикоят қилди. 

Интерфакс агентлиги тарқатган хабарга кўра, Россия мухолифати раҳбари Алексей Навальнийнинг адвокати Иван Аждановнинг маълум қилишича, Алексей Навальний Россия сайлови тўғрисидаги қонун устидан Конституцион судга ўзининг шикоятномасини тақдим этди ва ушбу қонунни Россия конституцияга қарши дея атади. 

Россия Марказий сайлов комиссияси 2017 йилнинг 25 декабрида Алексей Навальнийни судланганлиги боис, Россия президенти сайловида иштирок этишини тақиқлаб қўйган эди. 

Алексей Навальний бундан икки йил олдин, Россиянинг Киров вилоятида ёғоч маҳсулотларини ишлаб чиқариш ширкатидаги молиявий талон-тарож ишлари ортидан, уч йиллик муддатга шартли қамоқ жазосига маҳкум этилган эди. 2018 йилнинг 18 март кунида Россия президенти сайлови бўлиб ўтади. Ушбу сайловда иштирок этиш учун Россия президенти Владимир Путин ҳам ўз номзодини тақдим этган.        

Ёрлиқ