март 21, 2018 17:41 Asia/Tashkent
  • Туркия Ироқ шимолида Туркия Курдистон ишчилар партиясига ҳужум қилди
    Туркия Ироқ шимолида Туркия Курдистон ишчилар партиясига ҳужум қилди

Туркия армияси қирувчи самолётларининг Ироқ шимолига қарата амалга оширган ҳужумида Туркия Курдистон ишчилар партиясининг ўттиз саккиз нафар аъзоси ҳалок бўлганлиги ҳақида Туркия армияси хабар берди. 

Туркия армияси қирувчи самолётларининг Ироқ шимолига қарата амалга оширган ҳужумида Туркия Курдистон ишчилар партиясининг 38 нафар аъзоси ҳалок бўлганлиги ҳақида Туркия армияси хабар берди. 

Анатолий ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Туркия армияси бугун чоршанба кунги баёнотида маълум қилишича, ушбу ҳаво амалиёти сешанба куни кечки пайтда Ироқ шимолидаги Ҳокурак минтақасида Туркия Курдистон ишчилар партиясининг позицияларига қарши амалга ошди.

Натижада эса, ўнлаб инсонлар ҳаётдан кўз юмди. Ушбу амалиёт жараёнида Туркия Курдистон ишчилар партиясининг 12 та махфий базалари ва уларнинг шу каби қурол-яроқ ва ўқ-дориларга мўлжалланган омборлари ҳам йўқ қилинган.

Туркия армияси қирувчи самолётларининг Туркия Курдистон ишчилар партиясига қарата амалга ошираётган ҳаво ҳужумлари ортидан, Бағдод давлати Туркиянинг ушбу амалиётларига ўзининг қаршилигини Анқара давлатига эълон қилияпти.   

Ёрлиқ

Шарҳ