ноябр 27, 2018 18:56 Asia/Tashkent
  • Помпео Эрон президентининг Исроил ва Америкага қарши позициясидан ғазабланди
    Помпео Эрон президентининг Исроил ва Америкага қарши позициясидан ғазабланди

АҚШ ташқи ишлар вазири Майк Помпео Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳонийнинг Исломий бирлик халқаро конференциясидаги чиқишида қилган нутқига муносабат билдириб, ушбу баёнот хатарли деб атади.

Америка ташқи ишлар вазири Эрон ислом жумҳурияти президентининг ишғолгар Исроил режимига қарши ва АҚШнинг яккаҳукмронлик сиёсатларига қарши баёнотини хатарли деб атади. 

Тасним ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, АҚШ ташқи ишлар вазири Майк Помпео Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳонийнинг Исломий бирлик халқаро конференциясидаги чиқишида қилган нутқига муносабат билдириб, ушбу баёнот хатарли деб атади.

Ҳасан Руҳоний ўз чиқишида Исроилни саратон бези ва сохта режим деб атади. Жаҳон мусулмонларини Америка қўшма штатларига қарши чорлади. 

Эрон президенти шанба куни Теҳронда 32- Исломий бирлик халқаро конференциясидаги нутқида Исроилни сохта режим деб айтди. Негаки, ушбу режимни ғарб мамлакатлари ташкил этишган. Иккинчи жаҳон уруши натижаси ҳам ушбу саратон безининг тарқалганидан келиб чиққан. 

Ҳасан Руҳонийга кўра, ислом дунёсининг АҚШ билан ихтилофи озодлик ва қулликда бўлиб, мусулмонлар Американинг халқларга қарши таҳдидларига нисбатан қатъият билан туришлари лозим.  

Ёрлиқ

Шарҳ