декабр 15, 2018 10:48 Asia/Tashkent
  • Обид Асомовнинг дафн маросими қачон ўтказилиши маълум қилинди

Хабарингиз бор, кеча, 14 декабрь куни ўзбек қизиқчилик санъатининг забардаст вакили, актёр, дубляж устаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асомов 55 ёшида ўткир юрак хуружи сабаб оламдан кўз юмди.

Обид Асомов жорий йилнинг 10 декабрь куни оғир хасталик сабаб пойтахтдаги 1-сон шаҳар клиник шифохонасига Жонлантириш бўлимига жойлаштирилган эди. Марҳум қизиқчи ва актёр Обид Асомов бугун, 15 декабрь куни дафн этилади. Маълумотларга қараганда, Асомов ўз уйидан сўнгги манзилга кузатилади. Жаноза намози 13:00 да Тошкент шаҳри “Камолон” масжидида ўқилади. 

Ёрлиқ

Шарҳ