декабр 23, 2018 19:38 Asia/Tashkent
  • Мавлуд Човушўғли: Нетаняҳу замонавий асрнинг совуқ қотили
    Мавлуд Човушўғли: Нетаняҳу замонавий асрнинг совуқ қотили

Туркия ташқи ишлар вазири Исроил бош вазирининг баёнотини кескин танқид қилиб, уни замонавий асрнинг совуқ қотили деб атади

Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғли Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхуни минглаб фаластинликларнинг ўлимида айблади.

«Нетаньяху – замонавий совуққон қотил, у минглаб бегуноҳ фаластинликларнинг ўлими учун жавобгар», дея унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда. 

Декабрь ойи ўрталарида эса Facebook ижтимоий тармоғида Биньямин Нетаньяхунинг ўғли Яирга тегишли саҳифа унинг фаластинликлар ва мусулмонлар ҳақидаги постлари учун блоклаб қўйилганди.

Шунингдек, куни кеча Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Фаластин етакчиси Маҳмуд Аббос билан телефон суҳбати чоғида Исроилдаги хорижий дипломатик миссияларнинг Ал-Қудс шаҳрига кўчирилаётганини муҳокама қилган.

Ёрлиқ

Шарҳ