декабр 25, 2018 17:37 Asia/Tashkent
  • Москва Тереза Мейнинг русларга қарши айтган нутқини рад этди
    Москва Тереза Мейнинг русларга қарши айтган нутқини рад этди

Россиянинг Лондон шаҳридаги элчихонаси Британия бош вазирининг Россияга қарши баёнотини инкор этди ва уни Россияга қарши мойилликдан келиб чиқиб айтилган нутқ дея атади

Британия бош вазири Тереза Мей англия ҳарбийларига Рождество мурожаатини қилар экан, уларга Британия қирғоқлари ва ҳаво кенгликларини «Россия босқинидан ҳимоя қилгани учун» миннатдорлик билдирган эди. Бу ҳақда Итартас агентлиги хабар қилди. 

Шунингдек, ҳарбийлар Британиянинг «ҳудудий сувлари ва ҳаво кенгликларини Россия босқинидан ҳимоя қилиш» ҳамда «Шарқий Европада иттифоқчиларни» мустаҳкамлашда иштирок этганини таъкидлади. 

Разведка бош бошқармаси собиқ офицери Скрипал ва унинг қизи Англиянинг Солсбери шаҳрида 4 март куни заҳарланган. Ҳодиса халқаро зиддият келтириб чиқарди.

Британия ҳукумати заҳарлашни ташкил қилишда Россияни айблади. Россия ҳукумати барча айбловларни рад этди.

Ёрлиқ

Шарҳ