феврал 06, 2019 12:37 Asia/Tashkent
  • Трамп Эронга қарши туҳматларини такрорлади

АҚШ президенти конгрессда сўзлаган йиллик нутқида яна бир бор Эронга қарши олдинги иддаоларини такрорлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, бугун АҚШ президенти Дональд Трамп "Иттифоқ вазияти" номли конгрессда сўзлаган иккинчи йиллик нутқида Эронга қарши энг қатъий ва оғир санкцияларни жорий этамиз, деб айтди.

Трамп  ядровий келишувдан АҚШнинг чиқиши учун келган қарорига тўхталиб,  Эрон давлатининг ядровий қуролга эга бўлмаслиги учун биз  мазкур келишувни тарк этиш қарорига келди деб иддао қилди.

Трамп шундай бир шароитда иддао қилмоқдаки, Халқаро ташкилоти жумладан Халқаро Атом энергияси ташкилоти  ўз ҳисоботларида ҳардоим Эрон ядровий дастурларини осойишта мақсадга қаратилганини таъкидламоқда.

АҚШ президенти шунингдек,  иқтисодий маълумотларнинг аксича, АҚШ иқтисод системаси икки баравар кўпроқ суръат билан ривожланиб бормоқда ва ўтган ярим аср давомида ишсизлик мезони ҳам энг қуйи сатҳидадир деб қўшимча қилди.

Дональд Трамп Ўрта Шарқдаги АҚШнинг аралашуви ва бу минтақа урушларида 7 триллион доллар харажат этганини тан олиб, АҚШнинг энг буюк муаммоси Яқин Шарқдадир деб айтди.

АҚШ президенти ўз сўзларида, Хитой билан янги савдо-иқтисодий келишув,  мамлактадаги ва инсофдан узоқ савдо тижорат ҳатти -ҳаракатлар ҳамда мамлактадаги тижорат даражасини камайишини олдини олиши кера кдеб изоҳлади.

Трамп  муҳожират масалаларда конгресс билан катта ихтилофга эга бўлганига ишора этмай,  конгресс АҚШ ҳудудини ҳимоя қилиш учун 10 кун ичида қонун чиқариши керак деб таъкидлади.

Трампнинг айтишича, АҚШнинг аксарият " дўст" давлатлари Вашингтон билан адолатсизлик билан муносабатда бўлган. 

АҚШ президенти сўзлаган нутқида,  АҚШ давлатини  ўрта ва кичик массофага учадиган ракеталар шартномасидан  чиққанини расман эълон этди.  

Ёрлиқ

Шарҳ