феврал 14, 2019 12:35 Asia/Tashkent
  • Россия БМТ хавфсизлик кенгашининг Толибонга қарши санкцияларини бекор қилишни талаб қилди
    Россия БМТ хавфсизлик кенгашининг Толибонга қарши санкцияларини бекор қилишни талаб қилди

Россия президентининг Афғонистон ишлари бўйича махсус вакилининг таъкидлашича, агар БМТ хавфсизлик кенгашининг барча розилик берса, Москва Толибон гуруҳига қарши санкцияларни бекор қилишга таёр

Раша тудей агентлиги тарқатган хабарга кўра, Россия президентининг Афғонистон ишлари бўйича махсус вакили Замир Кабулов сешанба кунги чиқишида таъкидлашича, агар БМТ хавфсизлик кенгашининг барча 15 аъзоси розилик берса, Москва Толибон гуруҳига қарши санкцияларни бекор қилишга таёр. 

Ушбу рус дипломатига кўра, Россия Толибон гуруҳининг намояндалари 2019 йил июл ойида ўтказиладиган Афғонистон президенти сайловида иштирок этишлари тарафдори бўлади. 

Шунингдек, Замир Кобулов 22-феврал куни Туркиянинг Анқара шаҳрида АҚШнинг Афғонистон ишлари бўйича махсус вакили Зелмай Халилзода билан учрашуви ҳақида шундай айтдики, икки томон Москвада Афғонистон масласи бўйича музокара ўтказилиши юзасидан суҳбатлашиб олади. 

Ёрлиқ

Шарҳ