феврал 18, 2019 15:09 Asia/Tashkent
  • Афғонистон тинчлиги хусусидаги Исломобод йиғилиши бекор этилди

Толибон гуруҳи Афғонистон тинчлиги хусусидаги Исломобод йиғилишини бекор этилгани ҳақида хабар қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хорижий эшиттиришлар хабарига кўра, Толибон гуруҳи тарқатган баёниясида, Покистон мезбонлигида бугун ўтказилиши кўзда тутилган мазкур йиғилишни  Умронхон давлати томонидан бекор этилганини эълон қилди.

Толибон баёниясида,  бу гуруҳ томонидан  йиғилиш бекор этилмаганини таъкидлади.

Яқинда  Афғонистон давлати   Толибон гуруҳининг айрим аъзоларини Покистонга сафар қилгани туфайли, расман БМТга шикоят қилиб, Покистон  давлати Толибон гуруҳини мезбонлик қилиш учун Кобул давлати билан маслаҳатлашгани йўқ деб эълон қилди.

Ёрлиқ

Шарҳ