март 28, 2019 11:59 Asia/Tashkent
  • Россиянинг БМТ-даги доимий намояндаси Василий Небензия
    Россиянинг БМТ-даги доимий намояндаси Василий Небензия

Россиянинг БМТ-даги доимий намояндаси Суриянинг ғарбида жойлашган Идлибда "Оқ шапкалилар" номли террористик ташкилот ва "Жабҳатун-Нусра" террористик гуруҳи янги химиявий ҳужум уюштириш учун тайёргарлик кўрмоқда,-деб огоҳлантириш берди.

Суриянинг Соно расмий ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, чоршанба куни Василий Небензия Суриянинг сиёсий ўзгаришлари ва мамлакатдаги инсоний вазъиятни таҳлил этиш мавзўсида ўтказилган БМТ хавфсизлик кенгашининг йиғилишида, Идлибнинг вазъияти оғир ва бундай вазъиятга сукут сақлаш мумкин эмас,-деб таъкидлади.  

Россиянинг БМТ-даги доимий намояндаси "Жабҳатун-Нусра" террористик гуруҳи ҳалигача Сурия армиясининг позициялари ва ноҳарбий аҳолини нишонга олмоқда ва минтақа мамлакатлари учун таҳдид ҳисобланади,-деб қўшимча қилди. 

Василий Небензия террористлар Ҳаманинг шимолидаги тинч аҳолига қарши ракеталар билан қилган охирги ҳужумларида химиявий моддалардан фойдаланишди,-деб айтди.  

Ёрлиқ

Шарҳ