апрел 10, 2019 15:40 Asia/Tashkent
  • Афғонистонда АҚШнинг B-52 бомбардимончи самолёти уриб туширлди

Афғонистон жанубида АҚШнинг B-52 русумли бомбардимончи самолётини уриб туширилгани айтилмоқда.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, бугун Толибон гуруҳи аъзолари Афғонистон жанубидаги Ҳилманд вилоятининг Вашир тумани ва  Шўробак базаси яқинида уриб туширишди.

 АҚШнинг ушбу қирувчи самолёти бутунлай ёниб барча экипаж аъзолари ҳалок бўлган.

Ҳодиса тафсилотлари тарқатилгани йўқ. Афғонистон ва АҚШ манбалари бу борада хабар беришмаган.

Бугун Афғонистондаги НАТО матбуот идораси ҳам  Афғонистон жанубидаги Ҳилманд вилоятида хорижий  учоғини  қулаб тушганини тасдиқлади.

 

Ёрлиқ

Шарҳ