май 24, 2019 18:19 Asia/Tashkent
  • Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Вершинин
    Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Вершинин

Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Америка "араб натоси" лойиҳаси минтақа мамлакатлари ўртасида тафриқа солиш мақсади билан амалга оширган хатарли сайъ-ҳаракат ҳисобланади. Аммо бу мақсадига эришолмайди, -деб айтди.

Новости ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Сергей Вершинин минтақада Эрон Ислом Жумҳуриятига қарши "араб натоси" коалициясини ташкил этиш учун Американинг сайъ-ҳаракатига ишора этиб, Москванинг фикрича Ғарбий Осиё мамлакатларини тақсимлаш йўлида ҳеч қандай сайъ-ҳаракат амалга оширмаслиги керак,-дея таъкидлади. 

Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари минтақада ихтилофларни кучайтириш жуда хатарли ва башорат этиб бўлмайдиган оқибатларни олиб келиши мумкин, -деб қўшимча қилди.

Вершинин "араб натоси" тафриқа соладиган коалициясини ташкил этиш ўрнига минтақада ихтилофларни бартараф этиш ва ваҳдатни ижод этишга ҳаракат қилиш лозим,-деб айтди.

Россиянинг халқаро ишлар кенгашида Ғарбий Осиё масаласи бўйича эксперт Алексей Хлебников ҳам "араб натоси" коалицияси араб малакатлари томонидан керакли тарзда ҳимоя этилмагани боис мувафаққиятсизликка учради, -деб айтди.  

Хлебников шунингдек, Ғарбий Осиё мамлакатларининг аксарияти Эрон билан ўз муносибатларини бузишни хоҳламайди ва Россия ҳам минтақа вазъиятини яхши дарк этиб, "араб натоси" каби тафриқа соладиган лойиҳага ошкора тарзда мухолифдир,-деб таъкидлади. 

"Араб натоси" лойиҳаси 2017 йилда Эрон, Россия ва Хитой билан қарши курашишнинг асосий дастури сифатида режалаштирилди. Аммо Оқ Уй ва Риёз каби унга иттифоқчи бўлган мамлакатлар томонидан кенг сайъ-ҳаракат олиб боришларига қарамай самара бермади.    

Ёрлиқ