сентябр 18, 2019 13:09 Asia/Tashkent
  • Трамп АҚШ армиясининг Эронга қарши ҳужум уюштириш лойиҳасига қарши чиқди

АҚШ президенти, бу мамлакат хавфсизлик йиғилишида Эронга қарши ҳужум уюштириш учун Америка армияси лойиҳасига зид эканлигини маълум этди.

ЭН БИ СИ телеканалининг бугунги хабарига кўра, АҚШ армияси етакчилари душанба куни  Эронга қарши ижро этиши мумкин бўлган вариантларни таклиф қилишди, аммо Дональд Трамп Вашингтон давлатини хорижий янги бир урушни қайта бошланиши ва унда иштирок этишига зид эканлигини эълон этди.

Мазкур телеканалнинг хабар қилишича, Трамп давлати  Эронга қарши уч олиш вариантлар жумладан Эроннинг нефт таъсисотларига қарши киберҳужум ва ё ҳарбий ҳужум уюштириш  ё ки Эрон бойликларини музлатиб қўйиш йўлларини  кўриб чиқиш ҳолидадир,

Ушбу хабарни тарқатилган ортидан  Балтика сайти тарқатган хабарида  Трамп АҚШнинг Эронга қарши эҳтимолий урушининг оғир сиёсий ва иқтисодий оқибатларидан хавотирга тушган деб ёзди. Ўтган бир неча кун ичида, АҚШ давлати факт далил келтирмаган ҳолда, Эрон ислом жумҳурияти  Яман армиясининг Арабистонга қарши ҳужумларининг парласи ортида турибди деб иддао қилганди.

Ёрлиқ

Шарҳ