сентябр 18, 2019 15:22 Asia/Tashkent
  • Япония ҳам Эрон давлатини Арабистон нефт таъсисотларига ҳужум қилмаганини  эълон этди

Япония мудофаа вазири Арабистоннинг нефт таъсисотларига уюштирилган ҳужумларда Эроннинг ҳеч қандай алоқаси йўқлигини эълон қилди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича,  бугун Япония мудофаа вазири Tarō Kōno сўзлаган нутқида, Токио давлати  Арабистоннинг нефт таъсисотларига қарши ҳужумда Эроннинг қўли борлигини исботлаб берадиган ҳеч қандай факт- далилга шоҳид бўлмаган деб қўшимча қилди.

Япония мудофаа вазири бу ҳужумлар Яман кучлари томонидан амалга оширилгани ва бу ҳужум учун улар масъулиятни ўз зиммасига олишган  деб изоҳлади.

Айтиш жоиздирки шанба куни Яман армияси ва кўнгилли кучлари  Ол Сауд режими жиноятларига жавобан   10 -та  учувчисиз учоқлари орқали Саудия Арабистонининг Бақиқ ва Харис нефтни қайта ишлаб чиқариш корхоналарини нишонга олганди.

Аммо АҚШ давлати Эронга қарши асоссиз туҳматлари билан  бу ҳужумлар ортидан Теҳрон давлати турганинииддао қилмоқда. Эрон АҚШнинг ушбу иддаоларини бутунлай рад этди.

Ёрлиқ

Шарҳ