сентябр 20, 2019 18:29 Asia/Tashkent
  • Россия ва Хитой давлатлари  Германия, Белгия ва Қувейтнинг Сурияга қарши  резолюциясини вето қилишди

Кеча Россия ва Хитой Суриянинг Идлиб вилоятидаги қуролланган гуруҳлар ва террорчиларни ҳимоя қилишга қаратилган Германия , Белгия ва Қувейт давлатларининг хавфсизлик кенгашга таклиф қилган резолюциясини вето қилдилар.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, Германия, Белгия ва Қувейт таклиф этган бу резолюция Идлибдаги Сурия давлат армиясининг террорчиларга қарши курашни олдини олишга қаратилганди.

 Идлибни террорчилардан озод қилиш учун Сурия давлат армиясининг амалиётларни бошлангани билан бир вақтда, АҚШ бошчилигидаги Ғарб давлатлари бу амалиётни тўхтатиш учун дод- фарёд кўтариб, иддаоларини такрорлашга киришди.

Кескинликларни камайтириш минтақаларни яратиш келишуви номли " Остонаниг 4 " чи йиғилишида Эрон, Россия ва Туркия давлатлари имзолаган келишув асосида  Идлиб вилояти оташкесим эълон қилинган минтақалардандир, аммо террорчи гуруҳлар жумладан Жабҳаттунусра каби террористик гуруҳларга қарши амалитёлар бундан мустасно ҳисобланади.

 

Ёрлиқ

Шарҳ