сентябр 22, 2019 14:08 Asia/Tashkent
  • Пелоси АҚШнинг янги  ҳарбий кучларини Яқин Шарққа юборилишигиа қарши чиқди

АҚШ намояндалар мажлисининг раиси, Вашингтон давлатини Осиё ғарбига кўпроқ ҳарбийларини сафарбар этиши ҳамда Арабистон ва БАА режимларига қурол- яроқ сотишни ошириш лойиҳасига қарши эканлигини эълон этди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Ненси Пелоси бугун АҚШ намояндалар мажлиси сайтида тарқатилган баёниясида,  президент Трампни  Арабистон ва БААга қурол -яроқ етказиб беришни тезлаштириш ва минтақага янги ҳарбийларни сафарбар этиш тўғрисидаги лойиҳаси  Вашингтон давлатини сенат ва конгрес истак- хоҳишларини айланиб ўтиш бўлиб, фақат АҚШ манфааталарига зарар келтиради деб изоҳлади.

Ненси Пелоси шунингдек, АҚШ халқи урушдан чарчаб қолишган ва Яқин шарқда янги урушни бошланишини умуман исташмайди деб баён этди.

У ўз сўзларида АҚШ президенти Дональд Трамп Ол Сауд режимининг Яманнинг бегуноҳ халқига қарши тажовузлари, журналист Жамол Қошиқчини қатл этиши ҳамда Саудия режими томонидан инсон ҳуқуқларини ошкора бузилишини кўриб туриб сукут сақлашга давом бермоқда деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ