сентябр 22, 2019 15:06 Asia/Tashkent
  • Франциядаги эътирозларнинг 45 чи шанба кунида ўнлаб  эътирозчилар қўлга олинди

"Сариқ жилетлилар" номли Франция давлатининг иқтисодий сиёсатларига қарши чиққан эътирозчилар 45- чи шанба кунида ҳам кўча- хиёбонларга чиқиб митинглар ўтказишди.

"Ло Паризин" газетасининг хабар қилишича, кеча Франция полицияси, эътирозчиларни кўча- хиёбонларни тарк этишларини сўраб ҳар қандай митингларга таъқиқ қўйилганини эълон этди, аммо шу билан бирга Париждаги эътирозлар жаарёнида тўқнашувлар юз берди ва полиция ҳам ёш оқизувчи газдан фойдаланди.

Митингчилар  Франция президенти Эммануэл Макронга қарши шиорларини эълон этиб,  ўз эътирозларини давом эттиришди ва натижада намойишчилар ва  полиция ўртасида тўқнашувлар юз берди.

" Ло Фигаро" газетаси ҳам Париж давлати масъулларига таяниб митинглар жараёнида 39 нафарни қўлга олингани ва  олти юз нафарни сўроқ қилинганини маълум этди.

Капиталистик сиёсатларига қарши эътирозлар билан бир вақтда Макрон  ва франциялик бошқа масъуллар тўқнашувларни ортиб боришидан хавотирланиш билдиришган.

Мазкур хабарга асосан,  ўтган 9 ойдан бери Францияда давом этаётган эътирозларда 11 киши ҳалок бўлиб,  полиция ходиларидан 1717 нафар ва эътирозчилардан икки ярим минг нафари жароҳат олишган.

 

Ёрлиқ

Шарҳ