сентябр 22, 2019 17:43 Asia/Tashkent
  • Путинни Кремлдан қувмоқчи бўлган шомон руҳий шифохонага юборилди

Москвага Путинни Кремлдан қувиш учун йўл олган ёқутистонлик шомон Александр Габышев руҳий шифохонага юборилган.

Ёқутистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, у ерда Габышев билан "мутахассислар шуғулланишади".

Ўзини "жангчи шомон" деб атаган Александр Габышев шу йил мартида Ёқутистондан Москвага йўл олган эди.

У Путинни "иблис" деб ҳисоблаши ва уни фақат шомонгина Кремлдан қувиб чиқариши мумкинлигини айтган.

Габышев олти ойда 3 минг километр йўл босган эди.

Йўлда унга тарафдорлар қўшилишган.

12 июн куни Габышев Читадаги норозилик намойишида чиқиш қилган, унинг нутқи ижтимоий тармоқларда тарқаган.

Ўз нутқида у халқ йиғинларини ташкил қилишни таклиф этган.

Унинг фикрича, ушбу йиғинлар қабул қиладиган қарор қонун кучига эга бўлади.

"Унутманг, Путин сизлар учун қонун эмас", - деган ёқутистонлик шомон.

Ёрлиқ

Шарҳ