сентябр 26, 2019 14:05 Asia/Tashkent
  • Россиянинг Барнаул шаҳрида Boeing-767 кескин қўнишни амалга оширганида 56 киши жароҳат олди

Россиянинг Барнаул шаҳрида Azur air авиакомпаниясининг Вьетнамнинг Камран шаҳридан учиб келган Boeing-767 самолёти кескин қўнишни амалга оширганида 56 киши жароҳат олган.

Россиянинг Олтой ўлкаси транспорт вазирлиги маълумотларига кўра, самолёт бортида 344 киши, жумладан экипажнинг 10 аъзоси бўлган.  

Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт шассисининг ўнг таянчи тутаган. Самолёт сардори учиш-қўниш йўлагига теккач, шасси ёнаётган бўлиши мумкинлигини хабар қилган. Шундан кейин диспетчер тревога эълон қилган.

Ҳеч ким оғир жароҳат олмаган. Йўловчиларни эвакуация қилишда 7 та тез ёрдам бригадаси иштирок этган.

Ёрлиқ

Шарҳ