сентябр 30, 2019 15:54 Asia/Tashkent
  • АҚШ самолётлари Қрим осмонида жосуслик парвозларни амалга оширган

Кеча Россия ОАВ-и АҚШ самолётларини Қрим ярим ороли осмонида жосуслик парвозларни амалга оширганини маълум қилди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича,  Россия ОАВ-и АҚШ денгиз кучларининг P-8 Poseidon ҳарбий самолётлари Қрим ярим ороли осмонида икки соат жосуслик парвозларни амалга оширганини эълон этдилар.

АҚШ жосуслик самолётлараи шу ҳолда Қрим ярим ороли осмонида парвоз қилганки, Россия ҳозиргача бир неча маротаба АҚШни  бундай ҳатти- ҳаракатларини тўхтатишга чақирган.

Ҳарбий экспертларга кўра, АҚШ денгиз кучлари  узоқ масофага учадиган жосуслик самолётидан фойдаланиши билан  Россияга қарши электроник тарзда эшитиш амалиётларини ижро этишни мақсад қилган.

2014 чи йилнинг 16 март куни Қрим ярим оролида ўтказилган референдум асосида бу минтақа Россияга қўшилганди.

 

 

Ёрлиқ

Шарҳ