октябр 07, 2019 16:46 Asia/Tashkent
  • Шимолий Корея:  АҚШ билан нафратланарли музокараларда қатнашмаймиз

Стокгольм музокараларни натижасиз қолганидан кейин, Шимолий Корея ТИВ-и, АҚШ давлатини Пхеньянга қарши душманона сиёсатларидан воз кечмаганига қадар, Шимолий Корея Вашингтон билан нафратланарли музокарада қатнашмайдигани тўғрисида огоҳлантирди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Шимолий Корея ТИВ-и  АҚШ билан сўнгги экспертилк музокараларни натижиз қолгани хусусидаги баёниясида Вашингтон давлати илгаригидек Шимолий Кореяга қарши душманона сиёсатларини давом эттирмоқда,   конструктив музокаралар ўтказишда пассив амал қилиб,Пхеньянга қарши ёлғон иддаоларни такрорламоқда деб эълон этди.

 Шимолий Корея давлати натижасиз қолган Швециянинг Стокгольм шаҳрида АҚШ ва Шимолий Корея вакилларининг шанба кунидаги музокаралари ортидан ушбу баёниясини чиқарган.

Шимолий Корея делегацияси Стокгольм йиғилишини тарк этиб,  музокараларни уларинг истак - хоҳишлари доирасида бўлмаганини эълон этганидан кейин, шанба кунидаги бу музокаралар натижасиз қолди.

Шарҳ