октябр 21, 2019 12:04 Asia/Tashkent
  • Афғонистон президенти АҚШ мудофаа вазирини қабул қилди

АҚШ мудофаа вазири Кобулга қилган сафари жараёнида Афғонистон президенти билан учрашиб хавфсизлик, минтақавий ва минтақадан ташқари масалаларни муҳокома қилди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, кеча Пентагон раиси Mark Esper Афғонистон президенти Ашраф Ғани билан учрашувида, қуролланган гуруҳлар хусусан Толибон гуруҳига зарба бериш учун АҚШ давлатининг афғон ҳарбийларига етказаётган ёрдамларини жуда таъсирчан эканлигини маълум этди.

Шу ҳолда Афғонистон президенти Ашраф Ғани  идоралардаги коррупцияга қарши чора тадбилар ҳамда сентябр ойининг 28 куни ўтказилган президентлик сайлавлардаги Кобул давлатининг саъй-ҳаракатларини мувафаққиятли эканлигини таъкидлади.

Mark Esper  олдин эълон этилмаган сафарида кеча Кобулга келди ва Афғонистондаги АҚШ ҳарбий кучлари қўмондони билан учрашди.

АҚШ мудофаа вазири  Кобулга етказаётган Вашингон кўмаклари турли қуролланган гуруҳлар айниқса Толибонга зарба бериш8 учун таъсирчан эканлигини шундай бир ҳолда иддао қилмоқдаки, 2001 чи йилда Афғонистон мамлакатини АҚШ томонидан ишғол этилганидан бери, бу мамлакатда нафақат хавфсизлик ва тинчлик ўрнатилмаган, балки нотинчликлар авж олиб, тинч аҳолини қурбон бўлиши бир енча баравар ошган.

 

Ёрлиқ

Шарҳ