октябр 23, 2019 13:12 Asia/Tashkent
  • Туркия ва Россия президентлари Сурия шимоли борасида келиша олишди

Россия ва Туркия президентлари Россиянинг Сочи шаҳрида бир неча соатлик учрашувидан кейин, Сурия шимолидаги хавфсизлик вазияти хусусида 10 моддали келишувни имзоладилар.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, Россия ва Туркия президентлари  бу учрашувда Сурия яхлитлиги ва ҳокимиятини сақлаш учун келиша олишди.

Икки мамлакат раҳбарлаи  ўз таъбири билан  Суриядаги терроризмга қарши кураш ва унинг барча турларини олдини олиш зарурлигини қўшимча қилдилар.

Келишув асосида курд қуролланган кучлари Сурия шимолидаги Манбиж ва Тал-Рафъат минтақаларидан чиқарилади.

Туркия операциясидан ташқаридаги ҳудудга чоршанба куни тушдан бошлаб суриялик ҳарбийлар ва Россия ҳарбий полицияси кириб боради. Улар 150 соат мобайнида курд озодлик кучлари ҳамда уларга тегишли қурол-яроғларни чегарадан 30 километр узоқлаштиришга кўмак беришади.

Россия ва Туркия шунингдек, Остона музокаралари чорубасида Сурия бўҳронини  тўхтатиш учун сиёсий ҳал йўлини давом эттириш борасида келиша олишди.

Ёрлиқ

Шарҳ