ноябр 12, 2019 16:11 Asia/Tashkent
  •  Афғонистон президентликига номзодлар сайловни қайта ўтказилишини таклиф этишмоқда

Афғонистон президентлик сайлови номзодлари кенгаши давлатни истеъфога чиқиши ҳамда мамлакатда қайта президентлик сайловларни ўтказилишини талаб этди.

Тасним ахборот агентлигининг бугунги хабарига кўра, Афғонистон президентлик сайлов номзодлари кенгаши  миллий бирлик ҳукумат раҳбарлари сайловда бошқарувдан суиистеъмол қилишмоқда ва улар истеъфога чиқишлари керак  зеро уларни истеъфо бериши ортидан  мамлакатда қайта президентлик сайловлар ўтказиш учун шароит муҳайё этилади деб эълон этди.

Афғонистон президентлик  сайловларнинг номзодларидан бўлган Амадвали Масъуд  халқ сохталаштирилган натижаларни қабул қилгани йўқ ва президентлик сайлов жараёнда сохтакорлик йўл қўйганларни жаноза тортишини талаб этишмоқда деб айтди.

Олдинроқ ҳам  Афғонистондаги шаффоф сайловлар жамғармаси президентлик сайловлар масаласини жиддий муаммога айлангани тўғрисида огоҳлантирди.

14 ноябрь куни эълон этилиши кутилган Афғонистон президентлик сайловлари яна бошқа санага қолдирилган.

 

Ёрлиқ

Шарҳ