ноябр 13, 2019 17:22 Asia/Tashkent
  • Лавров Американинг Шарқий Сурияда сохта давлат тузиш ҳаракатлари ҳақида огоҳлантирди

Америка президентининг қуролли кучларини Суриянинг шимол ва шимолий-шарқий ҳудудларидан чиқариш ҳақидаги буйруғига қарамай, бу кучлардан бир гуруҳи нефт захираларини ИШИДнинг таҳдидларидан ҳимоялаш мақсадида Сурия шарқида қоладиган бӯлди.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Париж тинчлик конференсиясида сӯзлаган нутқида Американинг Сурия шарқий қисмида курдларнинг сохта давлатини тузиш нияти борлиги ҳақида гапирди. 

Лавровнинг таъкидлашича, Америка ушбу ғаразли мақсадини амалга ошириш учун Форс Кӯрфази давлатларидан Суриядаги демократик кучлар, курдлар, Халқ кӯнгилли кучлари  ва бошқалар томонидан барпо қилинадиган "автоном давлат" учун сармоя киритишларини сӯраган.

Бу баёнот Американинг Сурияда худди Ироқ курдистони каби курдларнинг мухторият давлатини тузиш ҳақидаги истиқболли дастури ҳақида Россиянинг илк марта гапиришидир. Бу эса америкаликларнинг ӯз ниятларини амалга оширишга жиддий киришганлигидан далолатдир. Кузатувчиларнинг фикрича,  Америка қуролли кучлари Шарқий Сурияда олтита ҳарбий база қуриш ишини авж олдирган. Демак,  Трампнинг қайта-қайта такрорлашига қарамай, Америка ҳарбийлари Сурия тупроғини тарк этмоқчи эмас.

Яқинда Трамп Америка кучларининг Сурияда қолиш мавзусида деган эди: Суриянинг шимолий ҳудудларидаги нефт захираларини ишончли равишда  қӯриқлаш учун ӯз кучларимиздан фойдаланиб, Сурия нефтининг талон-тарож бӯлишига йӯл қӯймаймиз. Бу нефт ойига 45 минг доллар фойда келтиришини унутмаслик керак

Бу Америка томонидан босқинчиликнинг давом эттирилиши, ҳамда  Сурия давлатининг ижозатисиз, барча халқаро қонунларга қарама-қарши равишда унинг айрим минтақаларида ӯзининг ҳарбий иштирокини сақлаб қолиши маъносини билдиради. Америка ҳарбийлари ИШИДга қарши курашиш баҳонасида 2014 йилдан буён  ноқонуний равишда Сурияда фаолият кӯрсатмоқдалар.

Москва нуқтаи назаридан Американинг бу мақсади Сурияда нотинчликларни давом эттиришга қаратилган ва бу нарса Сурия буҳронининг сиёсий йӯл билан ҳал этилишига салбий таъсир кӯрсатади.

Россия хавотирлари билан бир қаторда Сурия давлати ҳам Американинг бу мамлакатдаги ҳарбий иштироки босқинчиликдан бошқа нарса эмаслиги ва мамлакат шимолидаги нефт захираларига кӯз тикаётганини бир неча маротаба таъкидлаган. Айни пайтда Сурияда Курдлар мухторияти давлатини ташкил қилишга киришган Американинг мақсади минтақада муқовиматнинг маркази бӯлган Сурия давлатини заифлаштиришдан иборат. Бу нафақат Америка, балки сионистик режим томонидан йиллар давомида илгари сурилган ғаразли ниятдир.

 

 

Ёрлиқ

Шарҳ