ноябр 14, 2019 14:22 Asia/Tashkent
  • АҚШ босимлари остида Кобул давлати Ҳаққоний террорчи гуруҳи етакчисини озод қилди

Афғонистон милий мажлиси раиси тарқатган баёниясида, АҚШ президенти Дональд Трамп талаби билан Кобул давлати " Ҳаққоний" террорчи гуруҳи етакчиларидан бири Анас Ҳаққонийни озод этганини маълум этди.

Афғонистон телевиденияси биринчи каналига кўра, кеча Мирраҳмон Раҳмоний Афғонистон давлати томонидан " Ҳаққоний " террорчи гуруҳи етакчиларидан бирини озод этилганига кўрсатган аксиламалида,  Кобул давлатининг ушбу қарори миллий манфаатгат қаршидир деб эълон этди.

Мазкур хабарга асосан Афғонистон намояндалар мажлиси аъзоларидан бир гуруҳи ҳам  Анас Ҳапққонийни озод этилгани, Афғонистон суд органлари мустақилликига зарба берган шармандали бир муомаладир деб таъкидладилар. Афғонистон давлати шу ҳолда Ҳаққоний террорчи гуруҳи етакчиларидан бирини озод этганки, бундан олдин ҳам  бу террорчи гуруҳ етакчисига ўлим жазоси ҳукмини чиқарганини эълон этганди.

Ҳаққоний террорчи гуруҳи ҳамда Толибон гуруҳининг етакчилари Анас Ҳаққоний, Моли Хон ва Абдуррашид Умарий,   бир нечта етакчилари  Афғонистон давлати қамоқхонасидан озод этилди ва Толибон эса бунинг эвазида асирликка олган АҚШ ва автралиялик икки нафар  университет устозларини озод этган.

 

Ёрлиқ

Шарҳ