ноябр 14, 2019 15:07 Asia/Tashkent
  • Путин бирёқлама санкцияларни Халқаро иқтисод системасига ўтказаётган салбий таъсири тўғрисида огоҳлантирди

Россия президенти Бразилияда ўтказилган БРИКС гуруҳи саммитида сўзлаган нутқида, Халқаро савдо- иқтисодий арсасида адолатсизлик рақобатларни тобора ортиб бораётганини таъкидлади.

Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, Владимир Путин ўз сўзлрида, шубҳасиз ҳозирги шароитда  жаҳон иқтисодиёти янада  адолатсизлик рақобатлар жумладан  сиёсий мотивга эга бирёқлама санкциялар таъсири остига қолган ва бу масала мамлакатларда адолатсизлик доирасидаги иқтисодий ҳамкорликларни ривожланиши йўлига жиддий монеа яратмоқда деб изоҳлади.

Россия президенти шунингдек шундай бир вазият, БРИКС гуруҳига аъзо давлатларга  ўз иқтисодий соҳасини ривожлантириши  ҳамда аъзо мамлакатлар фуқароларининг  маиший  шароитини ёмонлашишини олдини олиш учун аниқ чораларни кўзда тутишлари зарур деб қўшимча қилди.

Владимир Путин, Россия давлати 2020 чи йилда Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилиши кутилаётган БРИКС гуруҳи мамлакатларининг келаси йиғиишда аъзо мамлакталар ўртасидаги ҳамкорликларни кенгайтириш мақсадида махсус ва кенг -қамровли дастурлар  тайёрлашни назарга тутганини маълум этди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ