ноябр 14, 2019 15:36 Asia/Tashkent
  • Трамп: Туркия АҚШнинг стратегик шеригидир

Кеча Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған Вашингтонга қилган сафарида АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашиб мулоқот қилди.

Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра, Трамп бу учрашувдан кейин  Эрдуған билан қўшма матбуот конференциясида Туркия давлатини НАТО ташкилотидаги АҚШнинг стратегик шериги эканлигига тўхталиб, Вашинтон ва Анқара давлатлари икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини 100 миллиард долларга етказишга ҳаракат қилишади деб айтди.

Трамп шунингдек, икки мамлакат ўртасида Россиянинг С-400 русумли ракета ҳужумларига зид мудофаа системаси масаласида кели чиққан ихтилофларни ҳал этилишига умид қилди.

Эрдуған ҳам бу йиғилишда,  Вашингтон давлатини  АҚШ конгресси билан С-400 русумли ракета ҳужумига зид қалқони шартномаси хусусида мулоқот ўтказишга тайёр эканлигига ишора қилиб, бу мавзуларни фақат музокара йўли орқали ҳал этишнинн имкони бор деб айтди.

Туркия президенти, шунингдек, Анқара давлатини муносиб нарх билан АҚШнинг "Патриот" ракета ҳужумига зид системасини харид қилишини таъкидлади.

Эрдуған шунингдек, Анқара армиясининг Сурия шимолига уюштирган ҳужумини яна бир бор қўллаб- қувватлаб, ушбу душманона ҳатти-ҳаракати  Анқаранинг терроризмга қарши кураши эканлигини иддао қилди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ