ноябр 16, 2019 15:17 Asia/Tashkent
  • Боливияда собиқ президент-Моралеснинг 5 нафар тарафдори ўлдирилди

АҚШ қитъасининг инсон ҳуқуқлари комиссияси, ҳарбий кучлар билан тўқнашувлар 5 нафар боливиялик деҳқонларни ўлдирилганини хабар қилди.

Франция ахборот агентлигининг хабар қилишича, АҚШ қитъасининг инсон ҳуқуқлари комиссияси тарқатган баёниясида,  Боливия президенти  собиқ президенти Эво Моралес тарафдорларидан бўлган 5 нафар боливиялик деҳқон    Cochabamba яқинидаги армия ва полиция билан тўқнашувларда ҳалок бўлган.

Америка қитъасининг инсон  ҳуқуқлари комиссияси  полиция ва армияни Боливиядаги эътирозчиларга қарши куч- ишлатганини  қоралаб,  бир гуруҳ фуқароларини жароҳат олганини тасдиқлади.

Аммо Боливия масъуллари зўравонлик натижасида 5 нафарни ҳалок бўлганини тасдиқламай, фақат 100 нафарни қўлга олинганига ишора этди.

Боливиянинг сўнгги президентлик сайловларида Эво Моралесни ғалаба қозонгани билан бир пайтда,  давлат тўнтариши ташкил этиш учун армиянинг ҳатти -ҳаракатлари ортидан у ўз лавозимидан истеъфо берди.

  

Ёрлиқ

Шарҳ