декабр 03, 2019 15:45 Asia/Tashkent
  • Россия давлати Фаластин мустақил ўлкасини ташкил этилишини ҳимоя этди

Россия ТИВ-и Фаластинни ҳимоя қилишини таъкидлаб, мустақил Фаластин республикасини таъсис қилиш учун Халқаро ҳамжамиятининг саъй -ҳаракатини зарурий бир амр деб билди

Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари, Сергей Варшинин, Фаластин халқи билан ҳамжиҳатликни кучайтириш учун ўтказилган маросимда, Россия  Фаластин яхлитлиги ва ваҳдати ҳамда Фаластин сарзаминларида сайловларни ўтказилишини қўллаб- қувватлайди деб таъкидлади.

Россия ТИВ раҳбари муовини ўз сўзларида, Россия президенти Владимир Путинни 2005- чи    йилдан бугунгача  Фаластин мухторияти раиси Маҳмуд Аббос билан 17 март учрашганини маълум этди.

Россиялик масъул  ўтган йилда Россия ва Фаластин ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини 2017 чи йилга қараганда  66 фойизга ошганига ишора қилар экан, бизнинг мақсадимиз  мавжуд имкониятлардан фойдаланиб, ҳамкорликларни кенгайтиришдир деб эълон этди.

Дунёдаги 135 мамлакат жумладан  Европа Иттифоқига аъзо айрим давлатлар Фаластинни расман тан олишган.

      

Ёрлиқ

Шарҳ