декабр 07, 2019 17:24 Asia/Tashkent
  • Флорида терактида гумонланган 6 нафар саудиялик қўлга олинди

АҚШ полицияси Флорида штатида амалга оширилган бугунги терактда гумонланган, Саудия Арабистони фуқароларидан 6 нафарини қўлга олди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича,  қўлга олинганлардан 3 нафари  ушбу қуролли ҳужумни тасвирга олишда айбланмоқда.

 Учувчилик  касбини ўрганиш даврасини ўтказиш мақсадида АҚШга борган Арабистонлик Муҳаммад Саъид Аш-Шамроний,  кеча Флорида штатидаги Пенсиколо минтақасида жойлашган АҚШ армияси денгиз кучлари базасида одмларни ўққатутди ва натижада 3 нафар ҳалок бўлди.

Аш-Шимроний террорчилик амалиётидан олдин Твиттер саҳифасида, ёвузликка қарши эканлиги ва АҚШ ёвузлик мамлакатига айланганини ёзганди.

Саудия Арабистонининг ушбу фуқароси шунинггдек   ҳар куни нафақат мусулмонлар балки инсониятга қарши жиноятларни ҳимоя этиб турли жиноятлар содир этаётган АҚШдан нафратланишини қўшимча қилган. 

  •  

Ёрлиқ

Шарҳ