декабр 09, 2019 14:42 Asia/Tashkent
  • Дунёда қурол- яроқ савдоси ошиб бормоқда

Стокгольм Халқаро муассасаси тарқатган ҳисоботида сўнгги бир йил ичида Халқаро бозорларда қурол -яроқ савдосини ошиб боргани ҳақида хабар тарқатди.

Франция ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Стокгольм Халқаро тинчлик ўрганишлари муассасаси тарқатган ҳисоботида  дунёда қурол- яроқ савдоси АҚШ нуфуз топган бозорда 2018 чи йил  давомида  4,6 фойизга ошган. 420 миллиард доллар товар айирбошлаши бўлган дунёдаги қурол- яроқ ишлаб чиқарувчи 100 компания бу ўрганишлар марказида бўлган.

Дунёдаги қурол- яроқ савдоси бозорининг 59 фойизига эга бўлган, АҚШ қурол- яроқ саноати бундай тижоратни етакчилик қилиб  унинг товар айирбошлаш ҳажми 246 миллиард долларни такшкил этади ва сўнгги бир йил ичида ҳам 7 фойизга кўпайган.

Россия эса дунёда қурол савдоси билан энш кўп шуғулланадиган  иккинчи мамлакат ҳисобланади. Россия дунёдаги қурол бозорининг 8,6 фойиз, Британия 8,4 фойиз ва Франция 5,5 фойиз ҳиссасига эгалар.

Мазкур муассаса ўрганишлари асосида,  қурол- яроқ савдоси бозорида Хитой ҳиссаси маълум эмас зеро бу давлат қурол савдоси соҳасидаги улуши тўғрисида маълумотлар бергани йўқ.

Ёрлиқ

Шарҳ