декабр 10, 2019 13:27 Asia/Tashkent
  • Россиянинг миллий олимпия қўмитаси WADA санкцияларини танқид қилди

Кеча Россиянинг миллий олимпия қўмитаси Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) ижроия қўмитасини бу мамлакатга қарши қўллаган сакнцияларини қаттиққўллик ва нотўғри деб баҳолади.

ИРНА тарқатган хабага кўра, Россиянинг миллий олимпия қўмитаси раиси  Stanislav Pozdnyakov мазкур қўмитани  Токиода ўтказиладиган Олимпиада мусобақаларида Россия байроғи остида рус спортчиларини қатнашиши учун бор куч -қудратини ишга солди деб изоҳлади.

Кеча  Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) ижроия қўмитаси Россияни йирик мусобақаларга иштирок этиш ҳуқуқидан 4 йилга маҳрум қилганди.

Бу қарор ортидан Россия спортчилари Токиода ўтказиладиган 2020- чи йилги ёз фасли олимпик мусобақаларида қатнашиш ҳамда 2022 йилда Пекинда ўтказиладиган қиш фаслидаги олимпиада ва 2022 -чи йилда Қатарда ўтказиладиган футбол бўйича Жаҳон чемпионатида қатнашишдан маҳрум этилган.

Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) ижроия қўмитаси Россиялик спортчи ва мураббийларни WADA кодексини бузганликда айбламоқда.

Ёрлиқ

Шарҳ