декабр 10, 2019 16:00 Asia/Tashkent
  • Бугун Трампга қарши айблов хулосаси эълон этилиши мумкин

АҚШ намояндалар мажлиси кўп эҳтимоллар билан келаси соатларда мамлакат президенти Дональд Трампга қарши айблов хулосаларини эълон этади.

Огоҳ манбаларга таяниб АҚШ конгрессига қарашли Ҳил сайтининг хабар қилишича,  бугун АҚШ намояндалар мажлиси  конференция жараёнида  мамлакат президенти Трампга нисбатан импичмент эълон қилиш борасидаги ўрганишларнинг расмий натижалари айблов хулосаси шаклида эълон этади.

Мазкур хабарга асосан,  намояндалар мажлисини суд қўмитаси раиси Жерольд Надлер,  маълумотлар қўмитаси раиси Адам Шиф ва бошқа қўмиталарга тегишли шахсиятлар  келаси соатларда бўлиб ўтиши кутилаётган йиғилишда  қатнашишади.

Шу ҳол билан бирга Ҳил ахборот сайти  бошқа бир нечта манбалар Трампга нисбатан чоршанба ва ё пайшанба кунлари  импичмент эълон қилиниши мумкинлигини истисно қилмаганини ёзди.

АҚШ демократларига кўра,  Трампни қудратдан суиистеъмол қилгани, пора олгани ва  конгресс ишларига халал етказиши билан адолатни ижрл этиш йўлига монелик қилгани  туфайли унга нисбатан импичмент эълон этилиши эҳтимолини янада кучайтирган.

Жорий йилнинг июль ойида Трампни Украина президенти Зеленский билан телефон орқали суҳбатларини фош этилгани ортидан АҚШ конгрессидаги демократлар унга нисбатан импичмент эълон қилиш учун ўрганишларни бошлашди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ