декабр 22, 2019 13:07 Asia/Tashkent
  • Толибон: музокаралар учун АҚШ томонидан махсус  бюджетни ратификация қилингани  фирибгарликдан ўзга нарса эмас

Толибон гуруҳи ўз таъбирлари билан Афғонистон тинчлиги музокаралари учун АҚШнинг бир неча миллион долларлик бюджетни ажратганини навбатдаги фибгарлик деб баҳолади.

Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Толибон сиёсий идораси наттоғи Суҳайл Шоҳин  ўз таъбирича Толибон билан тинчлик музокаралари учун АҚШнинг 15 миллион долларлик бюджетини асоссиз ва ҳақиқатдан йироқ  эканлигини таъкидлади.

Суҳайл Шоҳин ўз сўзларида  ОАВнинг  АҚШ конгресси томонидан шу миқдордаги бюджетни ажратилиши тўғрисидаги хабарларини  оммавий афкорни алдаш ва чалғитиш мақсадидаги навбатдаги фирибгарлик бўлганини қўшимча қилди.

Яқинда АҚШ конгресси  Толибон билан музокаралар учун 15 миллион доллар ажратишини иддао қилди.

Аммо иддаоларига қармай, ҳозиргача  АҚШ ва Толибон ўртасидаги музокаралар афғонистонликлар учун нафақат ҳеч қанадй манфаат келтирмаган, балки  бу мамлакатда хунрезликлар, уруш ва терактларни ошишига ҳам сабаб бўлмоқда .

 

Ёрлиқ