Январ 03, 2020 16:01 Asia/Tashkent
  • Генерал Сулаймонийни террор этилишидан кейин АҚШ жиноятларидан хавотирлар кўпаймоқда

АҚШнинг аксарият масъуллари жумладан АҚШ намояндалар мажлиси раиси, Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Қуддус гвардиялари қўмондонини террор этишдаги АҚШнинг минтақадаги террорчиларининг жиноятларидан хавотир билдириб, бундай ҳатти -ҳаракатни Вашингтоннинг минтақада урушқоқлик йўлида навбатдаги сиёсати деб баҳолашмоқда.

АҚШ намояндалар мажлиси раиси /спикери/ Ненси Пелоси бу заминда  номуносиб ва фитна солувчи ҳатти- ҳаракатлари билан минтақадаги АҚШ ҳарбий кучлари , дипломатлари ва бошқа фуқаролар жонига хавф -хатар солиш мумкин деб таъкидлади.

 АҚШ намояндалар мажлисидаги Халқаро алоқалар қўмитаси раиси Элиот Ангел ҳам  АҚШ террорчи ҳарбийларини генерал Қосим Сулаймонийни террор этганидан қаттиқ хавотир билдириб,  энди Ўрта Шарақда билвосита қарамақаршиликка юзмаюз бўламиз деб қўшимча қилди.

АҚШ намояндалар мажлиси халқаро алоқалар қўмитаси раиси ўз сўзларида  бу ҳужум Конгресс билан маслаҳатлашмаган ҳолда ва унга маълумот бермаган вазиятда амалга оширилган ва ҳатто ҳужум ўз манфаатинини мудофаа қилиш мақсадида бўлганида ҳам  конгрессдан ижозат олинмаган ҳолда ижро этилган деб эълон этди.

Элиотнинг айтишича, АҚШ президенти Дональд Трамп  уруш ваколатлари  резолюцияси асосида 48 соат олдин конгресга маълумот бериши лозим эди.

АҚШ ташқи алоқалар кенгаши раиси Ричард Ҳос ҳам  бутун минтақада уруш юзага келади ва унда кенг -қамровли абзаллардан фойдаланилади ва бу уруш  кўп нишонларга ҳам эга бўлади деб айтди.

Ричард Ҳосга кўра  бутун минтақа ва ҳатто бутун жаҳон уруш арсасига айланишининг эҳтимоли ҳам бор.

АҚШ намояндаар мажлисининг қуролли кучлар қўмитаси раиси Адам Смит,  мустаҳкам стратегияни мавжуд бўлмагани, олдин ҳам мурракаб бўлган Вашинтон ва Теҳрон ўртасидаги муносаатларни янада кескинлашиши ва бўҳронга айланишига сабаб бўлади ва Трамп давлати  стратегия лойиҳасини тузиш ўрнида ҳарбий кескинликларни келтириб чиқармоқда деб қайд этди.

АҚШ намояндалар мажлисидаги демократик партияси вакилларидан аксарияти  турли позицияларида АҚШ ҳарбийлари содир этган жиноятларни узоқни ўйламай ижро этилган ҳатти-ҳаракат деб баҳолашган.

АҚШ намояндалар мажлисидаги деморктик паритя аъзоси  Тед Девич Эронни қасос олиш ва жавобий ҳужумларига тайёр бўлиб, минтақада АҚШ ҳарбий кучлари хавфсизлигини таъминлашишимиз лозим деб баён этди.

Девич ўз сўзларида  давлат кейниги ҳаракатларида конгрессга маълумот бериб,  ҳарбий ҳаракатлари қонун асосларида аниқлашиши лозим  ва ҳолангки бундан ташқари  конгресс Эронга қарши урушга рухсат бергани йўқ деб аниқлик киритди.

Мустақил сенатор Берни Сендерз эса  Трамп хавф- хатарни кучайтириши билан  АҚШ мамлакатини Ўрта Шарқдаги фожеали бир уруш остонасига яқинлаштирди. Бу мавзу кўп беуноҳ инсонларни ҳалок бўлиши ва триллионлаб доллар харажат этилишига олиб келиши мумкин деб фикр билдирди.

Сендерз шунингдек  Трамп  чексиз урушларни тугатиш ваъдасини берган, аммо давлатининг бундай ҳатти ҳаракати бошқа йўналишда эканлигини маълум этди  деб изоҳлади.

АҚШнинг бўҳронлар бўйича  Халқаро гуруҳи раиси Роберт Моли ҳам дедики,  АҚШни Ўрта Шарқдаги янги урушдан узоқлаштириш ваъдасини берган Дональд Трамп  бундай ҳатти ҳаракати яъне генерал Қосим Сулаймонийни террор қилиши билан  уруш эълон этаётганини маълум этмоқда деб  таъкидлади.

 

 

Ёрлиқ

Шарҳ