Январ 05, 2020 14:34 Asia/Tashkent
  • Туркия парламенти ҳам Қосим Сулаймонийни террор этилганидан хавотир билдирди

Туркия парламенти раиси Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Қуддус махсус бўлинмалари қўмондони генерал Қосим Сулаймонийни террор этишдаги АҚШ жиноятлари оқибатларидан хавотир билдирди.

Анадолий ахборот агентлигининг хабар қилишича, Туркия парламенти раиси Мустафо Сантоп  мамлакатнинг Такирдоғ вилиятида сўзлаган нутқида,  АҚШ тажовузкорлиги Халқаро қонунлар, мустақил бир мамлакат яхлитлиги ва ҳокимиятини ошкора бузиш бўлиб Халқаро терроризмнинг яққол намунаси ҳисобланади деб айтди.

Туркия парламенти  раиси ўз сўзларида  АҚШнинг бундай ваҳшиёна ва йиртқичларча ҳатти-ҳаракати билан Ғарбий Осиё /Яқин шарқ/ да тинчлик  ва барқарорликка шоҳид бўлмаймиз ва минтақа халқи терроризмга қарши курашда илғорроқ ва фаолроқ амал қилиши лозим деб қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, Исломнинг шарафли генерали Қосим Сулаймоний ва Ирқонинг Ҳашд-уш-шаъбий ташкилоти раисининг ўринбосари Абумаҳди Алмуҳандис ва бир нечта бошқа мужоҳидлар, бир умрлик мужоҳидат сӯнгида жума куни тонг пайти Америка вертолётлари ҳужуми натижасида шаҳодатга етдилар.

Ёрлиқ