Январ 08, 2020 14:40 Asia/Tashkent
  • Путин Сурияга сафар қилди ва у ерда Башор Асад билан учрашди

Россия президенти Владимир Путин Сурияга сафар уюштирди ва у ерда мамлакат президенти Башар Асад билан учрашди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берган.

Путин Асад билан суҳбат вақтида Суриянинг давлат сифатида ҳимоя қилиш ва ҳудудий яхлитлигини таъминлаш борасида улкан ишлар амалга оширилганини билдирди. Икки давлат раҳбарининг учрашуви Россия ва Сурия ҳарбий гуруҳлари қўмондонлик пунктида ўтказилди.

Учрашувга қадар Путин Дамашқ кўчаларини сайр қилди ва шаҳарга тинчлик қайтганини пайқади. Ўз навбатида Башар Асад россиялик ҳамкасбига терроризм билан мардоновор курашда кўрсатган ёрдами учун миннатдорлик билдириб, уни Рождество билан табриклади.

Асад ҳамроҳлигида кўчаларни айланган Путин пойтахтдаги қадимий масжидлардан бирига кирди ва фахрий меҳмонлар китобига ўз қайдларини ёзиб қолдирди. Масжид музейи директори икки давлат раҳбарини бу ердаги экспонатлар билан таништирган. Хусусан, Путинга Иоанн Покловчига тегишли буюм намойиш қилинди. Ушбу буюм христианлар учун ҳам мусулмонлар учун ҳам бирдек азиз ҳисобланади.

Россия президенти масжидга ташрифи вақтида сурияликларга XVII асрда нашр қилинган «Қуръони Карим» китобини совға қилган.

Кейинроқ рус етакчисининг кортежи Авлиё Биби Марям черкови томон ҳаракатланди. Путин ибодатхонага икона суратини совға қилди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ