Январ 09, 2020 13:03 Asia/Tashkent
  • АҚШ армияси: Эроннинг 11 ракетаси Айнуласад ҳарбий базасига тушган

Кеча АҚШ армияси қўшма штаби раиси Эроннинг томонидан отилган 11 ракетаси Ироқ ғарбидаги Аланбор вилоятидаги Айнласад базасига келиб тушганини маълум этди

ИРНА тарқатган хабарга кўра,  АҚШ армияси қўшма штаби раиси Марк Мили  чоршанба куни Ислом Инқилоби соқчилар корпуси  Эроннинг 3 минтақасидан яқин масофага мўлжаллаган 16 баллистик ракетаси билан  Ироқдаги Арбил  ва Айнуласад ҳарбий базаларига зарба берди.

Ракеталардан 11 таси Айнуласад ва биттаси ҳам Арбил таъсисотига тушган.

Эслатиб ўтамиз,  кеча тонг пайтида Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Ироқдаги АҚШнинг Айнуласад ҳарбий базасини бир нечта ракеталар билан нишонга олиб, Ислом Иниқлоб соқчилар корпуси Қуддус бўлинмалари сара кучлари қўмондони генерал Сулаймонийни террор этишдаги АҚШ террорчи кучлари жиноятларига қаттиқ жавоб бера бошлади.

Ислом Инқилоб соқчилар корпуси огоҳ масъуларидан бири бу ракета ҳужумида АҚШ террорчи ҳарбийларидан 80 нафари ҳалок бўлиб ва 200 нафари жароҳат олди.

Ёрлиқ

Шарҳ